8 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда кучли бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
7-12 февраль кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА