“Wildberries” маълумотларига кўра, Санкт-Петербургдаги 27,9 минг квадрат метр майдонда янги саралаш маркази жойлашди. Унда тахминан 1600 нафар ходим иш билан таъминланган.

Маркетплейс ўзининг логистика инфратузилмасини ривожлантиришда давом этмоқда. Шубҳасиз, янги саралаш маркази Шушарда ёниб кетган йирик омборлардан бирининг вазифасини бажаради. Ўшанда компания бекор қилинган буюртмалар учун харидорларга пулларни қайтариб берди. Етказиб бериш муддатларини қисқартириш учун сотувчилар бошқа омборларга ва саралаш марказларига янгидан тақсимланди.

Маркетплейснинг Ўзбекистондаги илк саралаш маркази 2023 йилнинг май ойида очилган эди. Тошкент вилоятида жойлашган логистика маркази мамлакатга келиб тушаётган буюртмаларни саралаш, кейин эса тарқатиш пунктларига юборишни амалга оширади. У шунингдек, ушбу платформада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотиш имконини берди.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА