Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда мамлакатимизда фармацевтика бозори ҳажми 2 миллиард долларга етгани айтилди.

Лекин, бу бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлса-да, пул қийматида 20 фоиздан ошмайди.

Оддий қилиб айтганда, ўзимизда ишлаб чиқариш бинт, спирт, шприц, анальгин ва цитрамондан нарига ўтмаяпти.

Дориларни яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти.

Дори воситаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

–Айниқса, антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, “пул ишлаш” учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти. Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти, – деди Президент.

ЎзА