Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилганидек, ўтган йили Давлат тест маркази Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сифатида қайта ташкил этилди. Лекин, агентлик ҳалигача абитуриентларни имтиҳон қилиш билан чекланмоқда.
Шу боис, профессионал ва олий таълимда касбий кўникмаларни белгилаш ва уларни баҳолаш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Умуман, иш берувчиларда катта эҳтиёж, талабаларда салоҳият ва хоҳиш бор. Шунинг учун коллеж-техникумлар ва олийгоҳларни иш берувчилар билан узвий боғлайдиган тизим яратилади.
Эндиликда Лойиҳа офиси раҳбари бир вақтнинг ўзида Касбий билим ва малакаларни ривожлантириш республика кенгашига раҳбар бўлади. Бандлик вазирлиги тизимидаги Меҳнат тадқиқотлари институти ҳам Лойиҳа офисига бириктирилади.
Улар Олий таълим вазирлиги билан биргаликда 2024 йилда ўзимизда замонавий конструктор, технолог, архитектор, муҳандис, энергетик каби эҳтиёж юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрлайдиган муҳит олиб киришга масъул бўлади.
ЎзА