Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда тиббиётда ҳам камчиликлар етарли экани айтилди.
Сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашди, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда.
Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлиги қайд этилди.
Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.
ЎзА