Бугун пойтахтимизда Осиё оғир атлетика федерациясининг Ижроия кенгаши йиғилиши ташкил этилди.

Унда иштирок этган Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жолуд, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов Тошкентда бошланаётган қитъа чемпионатининг халқаро майдондаги аҳамияти, мусобақалар спортчилар учун «Париж-2024» Олимпиадасининг рейтинг очколарини тақдим этишдаги ўрни хусусида ўз фикрларини билдирди.

Йиғилишда кенгаш аъзолари якунланган 2023 йилги молиявий ҳисоботлар, 2023 йил учун ички ҳисобот ва 2024 йилги бюджет масалалари, шунингдек, стратегик режани янгилаш, ўтган вақт мобайнида Осиё оғир атлетика федерацияси ҳамда ташкилотга аъзо миллий федерациялар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисобини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи Тошкентдаги Осиё чемпионати ҳамда Таиландда бўладиган жаҳон кубогига тайёргарлик ишлари ҳақида сўз борди.

Бугун, шунингдек, Осиё оғир атлетика федерацияси конгресси ҳам ўтказилади.

Т. Рўзиев. ЎзА