Тадбиркорлар рейтингини жорий этишдан мақсад нима?

263

Тадбиркорлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.

1 февралдан “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” амалиётга жорий қилинмоқда.

Хўш бу рейтинг қандай шаклланади? Унда қандай қилиб юқори натижаларга эришса бўлади? 

Бизнес-омбудсман маълумотига кўра, биринчидан, бу рейтинг турли идоралар ўртасида ўзаро алмашинадиган маълумотлар асосида инсон омилисиз автоматик тарзда шакллантирилади. Яъни, сиз рейтингда юқори балл тўплаш мақсадида ҳеч қайси ташкилотга алоҳида маълумот тақдим қилишингиз шарт эмас.

Иккинчидан, рейтинг тегишли ташкилотлардан олинган маълумотларни 23 та аниқ мезонлар асосида таҳлил қилиш натижасида шакллантирилади.

Умумий, балларни камайтирувчи ва қўшимча баллар берувчи мезонларга бўлинади.

Рейтингда юқори балл олиш учун асосий талаб қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда фаолият юритишдир.

Рейтинг ҳалол, инсофли тадбиркорларни давлат томонидан янада рағбатлантириш ва яширин иқтисодиётни камайтириш имконини беради.

Гулноза Бобоева, ЎзА