Германиянинг Котбус шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтган “International Jump Meeting Cottbus” турнирида спортчимизнинг муваффақиятли иштироки туфайли Ўзбекистон байроғи юксалди.
Терма жамоамиз аъзоси Сафина Саъдуллаева мазкур халқаро турнирда совриндор бўлди.
Дунёнинг 30 га яқин давлатидан маҳоратли енгил атлетикачилар иштирок этган ёпиқ иншоотларда ўтган мусобақанинг баландликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1.86 метр билан бронза медалини қўлга киритди. Турнирда литвалик Эйрин Палсайт ҳам Саъдуллаеванинг кўрсаткичини қайд этган ҳолда 3-ўриндан жой олди.
Мазкур мусобақада украиналик Ярослава Магучих 2.04 метр натижага эришиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, 1.94 метрли маррани забт этган мезбонлар вакиласи Имке Оннан кумуш медалли бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА