Молдова Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Михай Попшой 29 январь куни президент Майя Санду ва ҳукумат бошлиғи Дорин Речеан иштирокида қасамёд қилди, деб хабар берди мамлакат раҳбари матбуот хизмати. Давлат раҳбари кеча Попшойни Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Тадбир давомида Санду янги вазир яхши илмий салоҳиятга эгалигини таъкидлади:
– Дипломат парламент дипломатиясидаги фаоллиги билан ажралиб туради. Ўтган давр мобайнида у хорижий ҳамкорларимизнинг давлатимизни қўллаб-қувватлаши, мавжуд ўзаро ишонч мустаҳкамланишига салмоқли ҳисса қўшди.
Санду ҳукуматнинг ташқи сиёсатдаги асосий мақсади республикани Европа Иттифоқи таркибига қўшиш эканига урғу берган:
– Ташқи сиёсат соҳасидаги мақсадимиз ўзгаришсиз қолади: ниҳоят Молдовани эркин дунёда мустаҳкамлаб олиш, Европа интеграцияси йўлида қатъий қадам ташлаш ва албатта, мамлакат манфаатини ҳимоя қилиш.