Хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомдачорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўмдан, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўмдан субсидия ажратиш тартиби;
субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш, субсидия олувчиларга қўйиладиган талаблар, субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилган.
Субсидия олувчига қуйидаги талаблар қўйилади:
Гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қорамолларнинг бўғозлик муддати 6 ойгача бўлиши, тирик вазни 450 килограммдан ва туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги ҳамда уруғлантирган наслдор буқа тўғрисида қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.
Хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
тана тузилиши – мустаҳкамлиги;
наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги.
Субсидия олувчи хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни камида 2 авлод олгунгача сақлаши шарт.
ЎзА