ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Дўстлик маҳалласида жойлашган “Moonstar” давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси тадбиркор Закира Қайпанова томонидан 2023 йил февраль ойида ташкил этилган.
Муассаса 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда бу ерда иккита гуруҳда жами 70 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ва самарали ўтиши учун барча шароит яратилган. Гуруҳ хоналари зарур жиҳоз, ўқув қуроллари ва ўйинчоқлар билан таъминланган. Инглиз ва рус тиллари, шахмат-шашка, бадиий гимнастика, хореография тўгараклари ишлаб турибди.
Яқинда ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан банкдан ажратилган 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан қўшимча инвентарлар олинди. Келгусида моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш ва тарбияланувчилар сонини ошириш кўзда тутилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА