Вилоят ҳокимлари бошчилигида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти ҳам кўриб чиқилди

327

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари вилоят ҳокимлари бошчилигида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти кўриб чиқилди.

Ҳали бирорта ҳудудда ушбу кенгашлар амалий ишларни бошламагани қайд этилди.

Маҳаллий дориларни рўйхатга олиш жараёнида бюрократик тўсиқларни тугатиш, соҳада коррупция ва ноқонуний дори айланмасига қарши курашиш зарурлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Яқинда фармацевтика соҳасида қабул қилинган 1,9 миллиард долларлик лойиҳалар дастури бўйича амалий ишларни тезроқ бошлаш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.

 

ЎзА