“Ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 та кўчат экиш” тизими жорий қилинади

298

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга “ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 та кўчат экиш” тизимини жорий қилиш топширилди.

Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил қилиш бошланади.

Сувга зарарли ташланмаларни оқизаётган ва ўзидан зарарли чиқиндиларни кўп чиқараётган корхоналар билан ишлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

 

ЎзА