Истеъмолчиларнинг 30 фоизида ҳалигача сув ҳисоблагичи ўрнатилмаган
361

Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Бугунги кунда ичимлик суви иншоотларининг айримлари талабга жавоб бермаслиги аниқланган.
Шу муносабат билан сув сифати стандартларини тўлиқ янгилаб, уларни барча сув иншоотларида жорий қилиши шартлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга камида 4 та лабораторияни жиҳозлаб, уларда ичимлик суви сифатини тўлиқ таҳлил қилишни йўлга қўйиш топширилди.
Шу билан бирга, ичимлик суви таъминоти тизимида ичимлик суви йўқотилаётгани, истеъмолчиларнинг 30 фоизида ҳалигача сув ҳисоблагичи ўрнатилмагани, тизимда ўғирликлар давом этаётгани танқид қилинди.
ЎзА