Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Сурия бўйича музокаранинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. 21-халқаро йиғилиш якунига кўра, Эрон, Россия ва Туркия вакилларининг қўшма баёноти қабул қилинди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақоев маълум қилишича, 22-мажлис йилнинг иккинчи ярмида яна Остонада ташкил этилади.
Қўшма баёнот ўқилгач, томонлар кейинги халқаро йиғилишни ҳам ушбу шаҳарда ўтказишга келишган.
– Остона жараёни Сурия масаласини ҳал қилишнинг асосий платформаси бўлиб қолишини истаймиз, – деди Россия Федерацияси делегацияси раҳбари Александр Лаврентьев.