Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими томонидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яширин цех фаолияти фош этилди.
Фуқаро С.С. “Шўрахон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз “QARATAW” алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ушбу хонадондан 912 дона қалбаки акциз марка, 378 дона тайёр маҳсулот, 240 литр алкоголь маҳсулоти, 172 дона маркировка, 45 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.