Президентимизнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон – Хитой инвестиция форуми тўқимачилик йўналиши бўйича ҳам янги имкониятларни очиб берди.

Ушбу форум доирасида ташкил этилган B2B ва B2G учрашувлар давомида “Xiamen ITG“ компанияси ва ”Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўртасида яна бир шартнома имзоланди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ахборот хизматига кўра, томонлар ушбу ҳужжат асосида Ўзбекистонда тўқимачилик корхоналари фаолиятини оптималлаштириш мақсадида хитойлик мутахассис ва технологлар йигирув фабрикаларига ташрифи ташкил этилади. Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари сотиб олиш бўйича савдо операцияларини кенгайтириш, юртимиз тўқимачилик саноат зоналарида қўшма лойиҳалар яратиш учун Хитой тўқимачилик компанияларини жалб этишга кўмаклашилади.

 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА