Жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари теннис бўйича «Дэвис кубоги»нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон – Польша ўйини ўтказилади.

Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена» мажмуасида ўтказиладиган ушбу учрашувга ҳар икки терма жамоа ўз таркибини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин, Амир Милушев ўрин олди. Польша эса Хуберт Хуркач, Макс Касниковски, Камил Майхшак, Кароль Дрзовски, Ян Зелински каби тажрибали теннисчилар билан Тошкентга келадиган бўлди.

Маълумот учун, мазкур терма жамоалар баҳси 2 февраль куни соат 14:00, 3 февралда эса 13:00 бошланади. Ўзбекистон ва Польша учрашувини “Ҳумо Арена”да кузатиш бепул.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА