Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаси тобора қизғин паллага кирмоқда. Кубок баҳсларининг «D» гуруҳида 3-тур учрашувлари ўтказилди.

Унда Ироқ терма жамоаси Вьетнамни 3:2 ҳисобида таслим қилди. Япония ва Индонезия баҳси 3:1 ҳисобида якунланди. Мазкур натижадан сўнг Ироқ 9 очко билан гуруҳдан биринчи ўринни эгаллади.  Япония 6 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонани банд этган бўлса, 3 очкоси бор Индонезия термаси учинчи бўлди. Бирорта ҳам очко тўплай олмаган Вьетнам «D» гуруҳининг сўнгги поғонасини банд этди.

Бугун, Осиё кубонинг 3-тур баҳслари давом этади. Аниқроғи, “E” гуруҳида Жанубий Корея — Малайзия, Иордания — Баҳрайн терма жамоалари соат 16:30 да майдонга тушади. Шунингдек, соат 20:00 да “F” гуруҳида Қирғиз Республикаси — Ўмон, Саудия Арабистони — Таиланд ўртасидаги ўйин бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА