Президент топшириқларидан келиб чиқиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди

242

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида шу йил 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида эътибор қаратилган асосий масалалар муҳокама қилинди.

— Мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида биргина 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Жумладан, саноат 6, хизмат кўрсатиш 6,8, қурилиш 6,4, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган. Бу йил эса ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Президентимиз раислигидаги йиғилишда кўтарилган ҳар бир масала долзарб аҳамиятга эга. Шундай экан, партия вакиллари, депутатларимиз жорий йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича белгиланган устувор вазифаларни сайловчиларга тушунтиришда фаол бўлиши керак. Ушбу масалаларга иқтисодий комплекс масаласи, деб қараш керак эмас. Қайси жамият ташаббус кўрсатмаса, ўзини ўзи назорат қилиб ислоҳ қилмаса, ўзгариш бўлмайди, – деди А.Қодиров.

Муҳокама ва фикр-мулоҳазалардан сўнг йиғилишда белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, бу борада партия ва унинг фракцияси олдида муҳим вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, фракция йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА