Эртага «Uzbekistan Agromash Expo – 2018» кўргазмаси бошланади.
Шу йилнинг 30 май куни “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компаниясининг марказий павильонлари ва очиқ майдонларда XIII «Uzbekistan Agrotech Expo – 2018» Республика қишлоқ хўжалиги учун замонавий ускуналар ва технологиялар халқаро ихтисослаштирилган кўргазма ярмаркаси ва VII қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмаси «Uzbekistan Agromash Expo – 2018» ўз ишини бошлайди.
Кўргазма жорий йилнинг 30 майдан 2 июнга қадар давом этади.
Кўргазмада мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаб чиқариш, музлатиш ва совутиш ускуналари; мева ва сабзавотларни қуритиш ускуналари; нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиялари; боғдорчилик технология ва ускуналари; иссиқхона комплекслари; ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий дори воситалари; чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш технология ва ускуналари; гўшт ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологиялари; сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари; ветеренария, сут соғиш ускуналари ва майдонлари; фармацевтика саноати; қишлоқ хўжалиги техникаси; пахтачилик техникаси; пахта терувчи машиналари; боғдорчилик техникаси ва тракторлари каби соҳалардаги илғор техникалар намойиш этилади.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА