“BMW” компанияси роботларни ишга ёллади

299

“BMW“ компанияси АҚШдаги заводига одамсимон роботларни ”ишга ёллади”

Роботлар 20 кг.гача юкни кўтара олади ва бир марта қувватланганда тахминан 5 соат хизмат қилади, улар “Figure“ стартапи томонидан ишлаб чиқарилган. Ушбу компаниянинг бош директори Бретт Адкокнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда заводда оз сонли роботлар бўлади, лекин аста-секин уларнинг сони ортади.

Figure — инсон шаклидаги роботларни ишлаб чиқарувчи ёш компания бўлиб, 2023 йил март ойида ўзининг биринчи Figure 01ни тақдим этди. Унинг бўйи 168 см, вазни 60 кг.

Жорий йилнинг бошида компания Figure 01, битта овозли буйруқ билан кофе тайёрлагани ҳақидаги видеони чиқарганди.

Шаҳноза Тоштемирова, Нозимбек Мардонов ЎзА