Урумчида Ўзбекистон – Хитой биринчи ҳудудлараро форуми бошланди
Бизнес-форум доирасида “B2B” ва “G2B” форматларда учрашувлар ўтказилиши, шунингдек, тадбир якунида қатор йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Тадбир доирасида Савдо-саноат палатаси кўмагида мамлакатимиздаги корхоналар ва экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон саноат компанияларини ривожлантириш ва инвестицион ютуқларини Хитой бозорида намойиш этиш.
Қайд этиш керак, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 2 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўтган йили Хитой компаниялари иштирокида умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларлик 60 дан зиёд лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган.
ЎзА