Хитой Халқ Республикаси автомобиль ишлаб чиқариш, халқаро бозорга экспорт қилишда анча фаол. Бугун дунё Хитой брендидан кенг фойдаланяпти. Мамлакатда ўтган 2023 йилда автомобиль ишлаб чиқариш 30 миллиард 161 миллион донага етди. Сотиш ҳажмида ҳам шунга яқин кўрсаткич қайд этилган.

Хитойнинг “Марказий халқ радиоси” хабар беришича, бу статистика мамлакат учун бир йил ичида ишлаб чиқариш ва сотиш рекорд даражага етганини англатади.

Хитой автомобиль саноати ассоциацияси қайд этишича, ҳозирги вақтда электромобиллар машина бозорининг муҳим қисмига айланди ва экспортнинг юқори суръатларига эришди. 2023 йил охирига келиб, мамлакатнинг ўз бренди «BYD»  дунёдаги энг йирик электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи компанияга айланди.

Бугунги кунда Хитой, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири саналади. 2023 йил якунига кўра, товар айирбошлаш миқдори 46,8 фоизга ошиб, рекорд даражада 12,2 миллиард долларга етди.

Энг йирик электромобиль ишлаб чиқувчи “BYD” компанияси юртимизда ўз заводини қуришни бошлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 160 миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Келажакда Хитой дунёдаги энг йирик автомобиль экспорт қилувчи давлатга айланишни мақсад қилган.

 

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА