Қозоғистонда электросамокат, мопед, скутер ҳайдовчилари учун йўл қуриш масаласи кўриб чиқиляпти, дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитаси раиси Қайсар Султанбаев.
– Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бунгача мопед, электросамокат ва скутер ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар янада қаттиқлашиши айтилганди, – дейди у Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида. – Энди бу қонун билан тартибга солинади. Иш фақат профилактик ҳаракатлар, акциялар билан чекланмайди, йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахслар жавобгарликка тортилади.
Ҳамкоримиз “Казинформ” хабар беришича, самокат ва скутерларни ижарага берадиган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмайди. Улар “GPS” орқали бошқарилади ва техникаларда ҳаракат тезлигини чеклаш функцияси ҳам мавжуд.
Электр скутерлар ҳаракатининг максимал тезлиги соатига 6 километрни ташкил этиши айтилди. Шунингдек, вазирлик вакили самокатларни қўядиган жой муаммоси ҳам кўриб чиқилганини маълум қилган.
Б.Худойбердиев, ЎзА