Голландиянинг бир қанча партиялари қирол Виллем Александрни даромад солиғидан озод қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “NL Times” ахборот портали маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, ташаббус биринчи марта парламентнинг ҳар икки палатасида қўллаб-қувватланиши мумкин.
– Қиролнинг даромад солиғини тўлаши муҳим, – дейди Демократлар-66 партияси аъзоси ва ўзгаришлар ташаббускорларидан бири Йост Среллер. – Ўқитувчилар ва полициячилар ҳам солиқ тўлайди. Мамлакатда ҳамма мол-мулклари учун солиққа тортилади.
Монархнинг даромад солиғидан озод этилиши Нидерландияда конституция билан тартибга солинади. Уни ўзгартириш учун эса парламент қуйи ва юқори палаталари аъзоларининг учдан икки қисми овоз бериши керак.