Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Италия пойтахтига борди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб “Казинформ” хабар берди.
Рим аэропортида Қозоғистон етакчисини Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва Рим папаси вакили Франческо Каналини кутиб олди.
–Қосим-Жомарт Тоқаев Италия президенти Сержио Маттарелла ва Бош вазир Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказади. Шу куни давлат раҳбари “Қозоғистон – Италия” сармоявий давра суҳбатида иштирок этади ва бир қатор Италиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади, – дейилади хабарда.
Қозоғистон раҳбари 19 январь куни Ватиканда Рим папаси Франциск билан кўришади.