Йиғилишда қатор ҳудуд ва тармоқларда ишга туширилган корхоналар ва ускуналар экспорт натижасига таъсир кўрсатмаганига аниқ мисоллар келтирилди.

Лойиҳалар самарадорлиги устидан етарли назорат олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда ҳар бир вазир ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва вазирлик ходимига корхоналарда иш ўрни яратиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар жорий этилиши белгиланди.

Электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, чарм, парранда, заргарлик, ипак, мебель тармоқларида ишламаётган корхоналар, бекор турган ускуналарни тўлиқ қувватда ишлашига кўмаклашиш муҳим экани таъкидланди.

 

ЎзА