Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.

Масалан, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.

Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди.

Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Стратегик темир йўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчиларимиз учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилди.

 

ЎзА