Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда экспортнинг 50 фоизи 4 та бозорга – Россия, Хитой, Қозоғистон ва Туркияга тўғри келиши таъкидланди. Улардан ташқари экспортни 1 миллиард долларга чиқариш мумкин бўлган мамлакатлар билан яқиндан ишлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ёки, экспортнинг асосий қисмини ташкил қиладиган 20 турдаги маҳсулот 1 та бозорга боғлиқ бўлиб қолган.

Экспорт товарларининг учдан бир қисми хомашё бўлиб, ташқи бозорлардаги нарх конъюнктурасига боғлиқ.

Масалан, икки йил олдин мамлакатимиз “GSP+” тизимига қўшилиб, 6 минг 200 турдаги товарларни Европа бозорларига божсиз олиб кириш имконияти яратилди. Лекин ўтган йили ушбу тизимдан тўлиқ фойдаланилмай, 384 турдаги товарлар экспорт қилинди.

 

ЎзА