Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ботир Аҳмедов иштирокидаги жанг Premier Boxing промоутерлик компанияси томонидан 2023 йилнинг энг яхши жанги учун ўтказиладиган танловдан жой олди.

Айтиш лозим, сирдарёлик боксчи Ботир Аҳмедов 2023 йилнинг май ойида америкалик Кеннет Симсга қарши рингга чиққанди.

WBA камари учун элиминатор мақомида ўтказилган мазкур жангда ҳакамларнинг қарорига кўра, Симс очколар ҳисобида ғалаба қозонгани эълон қилинган бўлсада, ҳамюртимизнинг рингдаги техник-тактик ҳаракати 2023 йилги шиддатли юришлардан бири сифатида талқин этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Аҳмедов ўтган йил ноябрь ойида Муҳаммадсалим Сотволдиевга қарши ўтказган 2023 йилдаги сўнгги жангида муддатидан олдин ғалабага эришганди.

Т. Рўзиев, ЎзА