Ҳалокатга учраган вертолёт ўқув машқини ўтказаётганда қаттиқ қўнишга мажбур бўлган.
Қирғиз Республикаси мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, Бишкек яқинида рўй берган ҳалокат туфайли жароҳатланганлар 10 кишига етган. Уларнинг 4 нафари жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. 1 нафар ҳарбий хизматчи, аниқроғи, экипаж сардори ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат сабабларини ўрганиш учун комиссия тузилган. Текшириш натижалари кейинроқ эълон қилинади, дейилади хабарда.
17 январь куни эрталаб “Кабар” ахборот агентлиги Қирғизистон ҳаво мудофаасига қарашли Ми-8МТВ ҳарбий вертолёти Бишкек яқинида қулаб тушгани ҳақида хабар тарқатган эди.