“Кабар” ахборот агентлигининг “Қирғизаэронавигация” давлат корхонаси манбаларига таяниб ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 10:55 да “Фрунзе-1” авиабазасида Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраган.
Экипаж тақдири ҳақида хабар берилмаяпти. Корхона вакилининг таъкидлашича, бу ҳақда кейинроқ маълум қилинади.
Ҳодисага ҳозирча Қирғизистон мудофаа вазирлиги ҳам изоҳ бермаяпти, дейилади хабарда.