Давлат таълим муассасаларида ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Республика давлат таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарорда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигига 2024 йил 1 апрелга қадар ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловасини яратиш вазифаси ҳам юклатилган.
Энди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильм ишлаб чиқарилади.
Кинематография агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни юқори савияда тайёрлаш, шунингдек, ўқув-услубий фильмларни тайёрлашда киноижодкорлар ва таълим соҳаси мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилади.
ЎзА