“Wildberries” маркетплейси Шушардаги омборда ёниб кетган товарларга бекор бўлган буюртмалар учун харидорларга пулларини ўтказиб беради.

“Баъзи харидорлар учун биз товарларни бошқа омборларда мавжуд бўлган худди шундай товарларга алмаштириб бердик, қолганларга буюртмани бекор қилиш учун пул жўнатдик”, -дейилади маркетплейс хабарида.

“Wildberries” тақдим этган маълумотларга кўра, 47 фоиз харидорлар ўз буюртмаларини товарларни алмаштиргандан сўнг олади, 11 фоиз буюртмалар аллақачон чиқариб берилган ёки бериш пунктларига етказиб берилган, мижозларнинг 53 фоизи эса пулларини қайтариб олади.

Етказиб бериш муддатларини камайтириш учун маркетплейс сотувчиларни бошқа омборлар ва саралаш марказларига қайтадан бўлиб чиқади.

13 январь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Wildberries” йирик омборларидан бирида ёнғин юз берди. Ёниш майдони 70 минг квадрат метрни ташкил этди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА