Бир-бирини такрорловчи ҳисобот ва статистик маълумотларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ,2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистика маълумотлари бекор қилинади.
Энди давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 сентябрга қадар Статистика агентлигига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб боради.
Статистика агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўради.
Мазкур қарорга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади.
ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади, ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилинади.
2026 йил 1 январга қадар «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи Ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Ягона ҳисоботлар тизими оператори ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун – ихтиёрий;
- йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
- йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий.
ЎзА