Рақамли хизматлардан фойдаланишда қулайликлар яратилади

276

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларида иштирок этиш бўйича мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади.

Талабгордан давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат QR-код қўйилган ҳолда, ЯИДХП орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юбориш тизими йўлга қўйилади.

ЎзА