Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея билан ярашиш ва бирлашиш учун ишлайдиган агентликларни ёпди. Бу ҳақда “AlJazeera” хабар тарқатди.
Кимга кўра, мамлакат урушни хоҳламайди, лекин унга бепарво ҳам бўла олмайди.
Шимолий Кореянинг Олий халқ ассамблеясидаги чиқишида Ким Жанубий Корея билан бирлашиш имконсизлигини айтиб, мазкур давлатни алоҳида “душман давлат” мақомини ўзгартириш учун конституцияга ўзгартириш киритишга чақирган.
Маълум бўлишича, кореяликлар билан ярашув бўйича шуғулланувчи учта ташкилот: Мамлакатни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси, Миллий иқтисодий ҳамкорлик бюроси ва Халқаро туризм бошқармалари ёпилган.
Бу қарор Пхенян томонидан яқинда ўтказилган қатор ракета синовларидан сўнг икки корейс мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада ёмонлашганини кўрсатмоқда.