Топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 38,35 км чегара бўйича келишувга эришди.
“Эришилган келишувга мувофиқ, 2024 йилнинг 10 январидан 16 январига қадар Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Боткен шаҳрида Қирғизистон ҳукумати делегацияларининг ҳуқуқий масалалар бўйича топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ўзаро келишув бўлиб ўтди”, дейилади хабарда.
Томонлар Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган ҳудудларни тавсифлаш устида ишлашни давом эттиради.
Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди. Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтган.
ЎзА