Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади

462

Ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14 та орган тарқоқ ҳолда шуғулланмоқда. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган яхлит иш тизими йўқ.

Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Шунинг учун яширин иқтисодиёт билан курашиш янги поғонага олиб чиқилади.

Шу мақсадда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади.

Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.

Мисол учун, ҳозирги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш олти ойгача вақт олади. Бу даврда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгуради.

Шуларни ҳисобга олиб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

 

ЎзА