Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида Тошкентнинг “Ҳумо” ҳоккей клуби навбатдаги ғалабасини нишонлади.
«Б.Александров» номидаги муз саройида «Торпедо» ва «Ҳумо» жамоалари ўртасидаги сўнгги, бешинчи ўйин ўтказилди. Мазкур учрашув 3:4 ҳисобида «Ҳумо» фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, мунтазам чемпионат давомида ўтказилган бешта ўйиннинг барчасида Тошкент клуби ғалаба қозонди. Шунингдек «Ҳумо» ва «Торпедо» ўртасидаги ўзаро ўйинлар сони жами 11 тага етди. Ушбу баҳсларнинг барчасида вакилларимиз ғалаба қозонди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Ҳумо” мусобақа жадвалида 68 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Энди пойтахтимиз хоккей клуби навбатдаги ўйинини сафарда “Алматы” жамоасига қарши 18 январь куни ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА