Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 2024 йилнинг илк “Эл-классико”си – Испания Суперкубоги финали доирасида “Реал” ҳамда “Барселона” учрашуви ўтказилди.
Унда мадридликлар рақиблари устидан 4:1 ҳисобида устун келди. Биринчи бўлимнинг 7-, 10- ва 39-дақиқасида Винисиус каталонияликлар дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, Левандовски 33-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Иккинчи бўлимда “Реал” ўзининг 4-голини дарвозага киритди. Ушбу ишни 64-дақиқада Родриго муваффақиятли бажарди.
Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари Испания Суперкубогини қўлга киритди ва ушбу кубоклар сони 13 тага етди.
Маълумот учун, “Реал” ва “Барселона” клублари Испания Суперкубоги доирасидаги ўзаро ўйинлар сони 15 тага етди. Унда “Реал” 9 маротаба ғалаба қозонган бўлса, “Барселона” 4 учрашувда ғолиб бўлган. Улар ўртасидаги икки учрашувда дуранг қайд этилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА