Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятида Эрон томонидан қўллаб-қувватланган террорчи гуруҳлар AҚШ ҳарбий базасига ракеталар билан ҳужум қилди.
Маҳаллий манбаларга кўра, Дейр-эз-Зорни Фурот дарёсининг ғарбий соҳилидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар Aмерика қўшинлари жойлашган Конико газ заводидаги базани ракета билан ўққа тутган.
Aмерика ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 2 та ракетани нишонга етгунча йўқ қилди. Яна бир ракета база яқинида қулаган.
Базада жойлашган AҚШ қўшинлари Фурот дарёсининг ғарбий соҳилидаги Хашшам шаҳрида Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар позицияларига ракета ҳужуми уюштирди.
AҚШ ҳозирча бу ҳужум юзасидан баёнот бергани йўқ.
Йил бошидан бери Aмериканинг Хасака ва Дейр-эз-Зордаги ҳарбий базалари келиб чиқиши номаълум камикадзе дронлари томонидан тез-тез ҳужумларга учрамоқда.
ЎзА