Евроосиё банки Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензия олди
315

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Евроосиё банкига лицензия берилди. Бу Евроосиё банкининг шўъба корхонасидир.
Банк ўтган йилнинг май ойида олти ой муддатга бериладиган, Ўзбекистонда шўъба корхонасини очиш учун дастлабки рухсатномани олган эди. Бу вақт ичида банк бир қатор талабларни бажариши лозим бўлган.
“12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви Евроосиё банкини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди”, -дейилади регулятор хабарида.
Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги 2022 йилнинг охирида Евроосиё банкига Ўзбекистонда фаолият юритишга рухсат берди. Бунгача банк раҳбари Валентин Морозов мамлакатимиз банк бозори жозибадорлигини алоҳида қайд этган.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.