Нидерландияда шахмат бўйича бошланган “Tata Steel Chess-2024″ турнирининг илк турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Доммараджу Гукеш билан “Masters” гуруҳида куч синашди.

Мураккаб ва ўзига хос курашларга бой кечган баҳсда Абдусатторов ғалабага тенг дурангга эришди.

Айтиш лозим, ўтган асрнинг 38-йилида асос солинган “Tata Steel Chess» турнирида шахмат бўйича жаҳон чемпионларининг деярли барчаси иштирок этган. Бу йил 86-бор ташкил этилаётган турнирда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижен ва жаҳон рейтингида кучли ўнталикдан жой олган Ян Непомняший, Алиреза Фирузджа, Аниш Гири қаторида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа, Видит Гуджрати, эронлик Парҳам Магсудлу, нидерландиялик Йорден ван Форест, германиялик Александр Донченко каби 14 нафар маҳорат эгалари дона сурмоқда.

Нуфузли мусобақанинг “Masters” гуруҳидаги 1-тур ўйинларининг қолган баҳсларида қўйидаги натижалар қайд этилди:

Йорден ван Форест – Алиреза Фирузджа 0-1, Макс Вармердам – Ян Непомняший 0-1, Вэньцзюнь Цзю – Аниш Гири 0-1, Сантош Гуджрат – Дин Лижен 0,5-0,5, Александр Донченко – И Вэй 0-1, Прагнанандҳа – Парҳам Магсудлу 0,5-0,5.

Бугун, 14 январь куни турнирнинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа билан баҳс олиб борди. 2-турнинг қолган ўйинларида Алиреза Фирузджа – Парҳам Магсудлу, И Вэй – Гукеш, Дин Лижен – Донченко, Аниш Гири – Сантош Гуджрати, Непомнящий–  Вэньцзюнь Цзю, Йорден ван Форест – Макс Вармердам рўбарў келди.

Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel Chess-2024″ турнири 13-турдан иборат бўлиб, 28 январга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА