Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон россиялик расмийларнинг 2022 йил баҳорида Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларини тўхтатгани ҳақидаги даъволарини “тўлиқ бемаънилик ва бу Россия пропагандаси” деган, деб хабар берди “The Times”.
Борис Жонсон ушбу нашрга 2022 йилнинг мартида Киев ва Москва ўртасида бўлиб ўтган Истанбул музокараларидан кейин “ҳар қандай мумкин бўлган келишувнинг моҳиятидан хавотирда эканлигини ва Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бергани”ни айтади.
“Ўшанда мен бироз ҳаяжонда эдим. Бу қандай келишув бўлишини тасаввур ҳам қила олмадим, чунки Путин билан ҳар қандай келишув кўнгилсиз бўлади деган фикрда эдим”, – деган “The Wall Street Journal” нашрига берган интервьюсида.
Ким ва нима учун Жонсонни музокараларнинг бузилишида айбламоқда? Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Жонсон Киевга Москва билан тинчлик битимларини имзолашни “тақиқлаган” деб даъво қилган эди. Захарованинг бу гаплари Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда қатнашган Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамиянинг гапларига жавоб бўлди, дейишимиз мумкин. Чунки, Давид Арахамия “1+1” телеканалига берган интервьюсида “Биз Истанбулдан қайтганимизда, Борис Жонсон Киевга келди ва биз улар билан умуман ҳеч нарса имзоламаслигимиз кераклигини айтди ва фақат қарши уруш қилишимизни”, – таъкидлади, деган. Лекин Жонсоннинг бу даъволарга эътирозларидан кейин Давид Арахамия ҳам фикрини ўзгартириб “The Times” билан суҳбатда Кремль ўз қарашини қўллаб-қувватлаш учун Жонсоннинг сўзларини атайлаб бузиб кўрсатганини билдирди.
Унга кўра, Жонсоннинг “шунчаки курашиш” зарурлиги ҳақидаги баёноти Украинанинг Ғарб иттифоқчилари билан Россия босқинига қандай қаршилик кўрсатиш бўйича маслаҳатлашувларида умумий фикр сифатида айтилган.
Эсингизда бўлса, 2022 йил 29 март куни Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бир ой ўтиб, Истанбулда Россия Федерацияси ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди. Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамиянинг сўзларига кўра, Москва Украинанинг бетарафлиги ва НАТОга кирмаслиги шарти билан урушни тугатишни таклиф қилган, бироқ Киев бунга рози бўлмаган.