Хитой ва АҚШ ўртасида товар айрбошлаш ҳажми 2023 йилда 11,6 фоизга қисқариб, 664,45 миллиард долларни ташкил этган. Ушбу рақамлар ХХР бош божхона бошқармасининг жума куни эълон қилган маълумотларида келтирилмоқда.
Ҳозирда Қўшма Штатлар Хитойнинг АСЕАН ва Евроиттифоқдан кейинги учинчи йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда.
Чин мамлакати божхона идорасининг маълум қилишича, 2023 йилда Хитойнинг АҚШга экспорт ҳажми йиллик кўрсаткичда 13,1 фоизга камайиб, 500,29 миллиард долларни ташкил этган. АҚШ эса ушбу вақт давомида Хитойга 164,16 миллиард долларлик товар сотган. Бу аввалги йил билан солиштирганда 6,8 фоизга оз.
2022 йил якунлари бўйича Хитой ва АҚШ ўртасида товар айрбошлаш ҳажми 0,6 фоизга ўсиб, 759,427 миллиард долларни ташкил этган эди.