ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги Давлат хизматлари маркази 2023 йил мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган. Ҳозирда марказда аҳолига 300 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Ташриф буюрувчилар ва марказ ишчи-ходимлари учун бу ерда барча қулайликлар яратилган. Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Болалар майдончаси, давлат божларини тўлаш учун махсус касса, кичик кутубхона, бепул Wi-Fi ташкил этилган.

Марказда фуқароларга замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тезкор, шаффоф ва юқори сифатли давлат  хизматлари кўрсатилмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА