“Анадолу” ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Қирғизистондаги ташрифини якунлаб, бугун расмий ташриф билан Душанбега борди.

Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фаррух Шарифзода кутиб олди.

Фиданнинг ташрифи Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан амалга оширилди.

Ташриф давомида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилади. Анқара ва Душанбе ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.