2024 йилда Грузияда сўнгги ўн йилда илк бор аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Тадбирни Грузия миллий статистика хизмати (Сакстат) БМТнинг аҳолишунослик бўйича жамғармаси ёрдамида амалга оширади, деб хабар тарқатди “Trend” ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, рўйхатга олиш 14 ноябрдан 19 декабргача ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик 2023 йил ёзда бошланган эди, Тайёргарлик босқичига 6,5 миллион лари (2,5 миллион доллар) ажратилган. 2024 йилги тадбирнинг жами харажати тахминан 29 миллион лари (10,8 миллион доллар) га баҳоланмоқда.